42655

Василий Уткин Равшан Эрматов мавзусида янги твит қолдирди

Спорт 22 июнь 13:59 2 370

Футболчилар, мураббийлар шаънига айтадиган қаттиқ гаплари билан машҳур бўлган россиялик шарҳловчи Василий Уткин ўзининг «Twitter»даги саҳифасида ўзбекистонлик Равшан Эрматовнинг ҳакамлиги борасида ёқимсиз сўзларни ёзиб қолдирди.

Эрматов ҳакамлик қилган Аргентина — Хорватия учрашуви чоғида Уткин саҳифасига қуйидагича твит қолдирган: «Равшан Эрматов, эшакнинг ўғли, карточкалар қани???».

Шарҳловчининг бу сўзлари тармоқнинг ўзбек сегментида жуда тез тарқалди. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар Эрматовни ёқлаб, Уткинга турли таъналарни ёғдиришди.

Уткиннинг бу твитига яқин ўн соат вақт оралиғида 200дан ошиқ изоҳ қолдирилди ҳамда уларнинг кўпида айнан Уткин айбланган.

Бироздан сўнг Уткин Эрматов билан боғлиқ яна бир твит қолдириб, уни «кечиргани»ни маълум қилган.

«Мана, Равшан Эрматов, аллақачон вақти келган эди. Ақл киришининг эрта-кечи йўқ. Кечирилдинг, бинго!!», — деб ёзган у.

IШунингдек, у нима учун Равшан Эрматовни ҳақорат қилгани ҳақида ўз саҳифаси орқали янги твит қолдирди.

 

 

Изоҳ билдириш