42588

Қалбаки чипталардан огоҳ бўлинг

Спорт 21 июнь 17:47 386

23 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Халқаро олимпия куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадионида “Olympic Day” катта шоу дастурини ўтказишни мақсад қилган. Табиийки дастурга бўлган қизиқиш анча юқори.

Миллий олимпия қўмитаси бу тадбирдан тижорат мақсадида фойдаланиш, унинг орқасидан маблағ топиш эмас, аксинча юртимиз санъат ва спорт муҳлисларига қулайлик яратиш, уларга хақиқий байрам кайфиятини улашиш учун шоу дастур чипталарини бепул қилиб белгилаганди. Бир ҳафта давомида барча чипталар ўз эгаларига тарқатиб бўлинди.

Аммо бизга маълум бўлишича баъзи кимсалар, қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар” соҳта ва қалбаки чипталарни чиқариб, стадион кассалари яқинида уларни аҳолига пуллашмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расман огоҳлантиради. Стадионга кириш чипталари мутлақо бепул. Олибсотар кимсалар қўлида сотилаётган барча чипталар эса қалбаки.

Изоҳ билдириш