42435

Ҳайдовчилик гувоҳномасини сотмоқчи бўлган автомактаб раҳбари ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон 20 июнь 11:17 339

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ноқонуний “пул мукофоти”ни олиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.

Ҳайдовчиларни тайёрловчи МК “Ватанпарвар” ташкилотининг шўба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари, ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида “мукофот пули” олаётган вақтда қўлга олинди. У, бу пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган.

Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ билдириш