17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Ezidiyor» тўйхонасини бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда «UzNews» хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, «Ezidiyor» ва«Мумтоз» тўйхонасининг бузилиши «Tashkent City» қурилиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, «Ezidiyor» эгасига «Versal» тўйхонаси, «Мумтоз» тўйхонаси мутасаддиларига эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилади.