42084

ЖЧ-2018. Уругвай Мисрдан устун келди

Спорт 15 июнь 19:19 167

Жаҳон чемпионатининг 2-куни. Бугун, 15 июнь куни “А” гуруҳининг иккинчи ўйини бўлиб ўтди. Унда Миср терма жамоаси Уругвай билан баҳс олиб бориб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Хименеснинг голи эвазига имкониятн бой берди.

Таъкидлаш жоизки, мисрликлар бугун етакчилари Муҳаммад Салоҳсиз ҳаракат қилди. “Ливерпуль” жамоаси ҳужумчиси ЕЧЛ финалида олган жароҳати сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.

“А” гуруҳи.

Миср – Уругвай 0:1.

Гол: Хименес (90).

Миср – Ал Шенави, Габр, Абдель-Шафи, Фатхи, Хезази, Эль-Ненни, Ҳамед (Морси, 50), Ал Саид, Уарда (Собҳи, 82), Трезеге, Моҳсен (Кахраба, 63).

Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Нандес (Санчес, 58), Бентанкур, Весино (Торрейра, 87), де Арраскаэта (Родригес, 59), Суарес, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Морси (90), Ҳезази (90).

Манба: www.stadion.uz.

Изоҳ билдириш