42008

Тошкент шаҳрининг маъмурий ислоҳоти ўтказилмоқда

Ўзбекистон 14 июнь 11:53 227

Президент Девони масъул мутахассислари ҳокимият билан бирга ҳокимлик тизими, Тошкент шаҳрининг маъмурий ислоҳоти ва бошқа бир неча соҳаларда ислоҳотларни амалга оширади, деди Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қаҳрамон Орипов.

«Президент аппаратидан бир неча ходимлар келган ва улар ҳозир Тошкент шаҳри халқининг ижтимоий-иқтисодий ва яшаш турмушини яхшилаш бўйича ишлашаяпти», — деди у.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг айтишича, жамоа бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ушбу ишларни амалга ошириш бўйича барча норматив ҳужжатлар ва қарорларга ҳам ўзгартиш киритиб кетмоқда.

Айни кунларда барча ишлар ўз якунига етмоқда, шундан келиб чиқиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг асосий вазифалари белгилаб берилиши кутилмоқда.

Ориповнинг ишонч билдиришича, ислоҳотлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг халқ олдидаги иштироки кучаяди.

Изоҳ билдириш