41989

Сергели тумани ҳокими: Шунинг учун ҳам бу уйлар энг қулай нархдадир

Ўзбекистон 14 июнь 11:16 631

Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, унинг янги ҳокими, қисқа вақт ичида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва истқболдаги режалар ва «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Сессияда Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов ҳам иштирок этди.

«Сергели туманида 2017 йил якунида 120та кўп қаватли уйлардаги 4 400та хонадон фуқароларга топширилди. Бу йил эса 150та кўп қаватли уйлар қурилмоқда, бу орқали 5 040та янги хонадон фуқароларга топширилади. Уйларнинг нарх-навосига тўхталадиган бўлсак, шуни айтиб ўтиш лозимки, бу дастур бошланишида ушбу хонадонларни ҳамёнбоп қилиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қатор имтиёзлар берилган. Бунда асосий қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан таннархида олинмоқда, уй-жойларни қураётган ташкилотларга солиқ имтиёзлари берилган. Шунинг учун ҳам бу уйлар энг қулай нархдадир.

Сергелида метро линияси бўйича ҳам қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳам туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда ўз таъсирини кўрсатади. Янги қурилаётган уй-жойларда истиқомат қиладиган фуқароларга ҳам эртага транспорт-логистика бўйича жуда қулай шароитлар яратади», – деди Сергели тумани ҳокими.

Изоҳ билдириш