41804

Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни тонгда вафот этди

Ўзбекистон 13 июнь 8:20 2 107

Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Анвар қори 5 апрель куни микроинсультни бошдан кечириб, операция қилинганидан бери шифохонада қолаётган эди. 5 май куни унинг комадан чиққани айтилди, бироқ кейинчалик аҳволи барибир оғирлиги маълум қилинган эди.

Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин.

ASR.UZ жамоаси номидан Анвар қори Турсуновнинг оиласи ва униг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳ билдириш