41748

Фарғонада қаровсиз қолдирилган 9 ёшли бола автомашинада ўзини ёқиб юборди

Ўзбекистон 12 июнь 16:21 601
Фото: msk.bloknot.ru

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида соат 17.30ларда Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун бориб, боғ ичига кириб кетиб, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдириши оқибатида, у автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.

Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш