41684

Бектемир Мелиқўзиев: “Ҳакамлар? Бу борада эътирозлар бўлди”

Спорт 12 июнь 11:13 337

Хабар берганимиздек, кеча Қозоғистондаги “Президент кубоги”да иштирок этган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делдегацияси Тошкентга қайтиб келди.
Турнирда терма жамоамизга ягона олтин медални Бектемир Мелиқўзиев тақдим этди.

“Мусобақада кучли рақибларга қарши тўқнаш келдик. У ерда тажриба орттирдик. Бу катта мусобақаларга тайёргарлик йўлида яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. У ерда кутилган ва кутилмаган рақиблар бўлди. Шунга қарамай, мураббийларимиз кўрсатмаларини тўғри бажарган ҳолда, муносиб иштирок эта олдик. Ортда қолган иккита турнир Осиё ўйинлари олдидан муҳим аҳамиятга эга эди.

Умуман олганда, мусобақалар биз учун ёмон кечмади. Ҳакамлар? Қозоғистондаги мусобақа давомида ҳакамлик бўйича бироз муаммолар бўлди. Шахсан мен учун финал жанги қийин бўлди”, – деди Бектемир Мелиқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримовлар бронза медали соҳибига айланишди.

Изоҳ билдириш