41623

Жарима майдончасида сақланаётган Matiz ёниб кетди

Ўзбекистон 12 июнь 8:42 512
Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Мустақиллик кўчасида жойлашган автомашиналар жарима майдончасида сақланаётган Matiz машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғин оқибатида Matiz тўлиқ ёниб кетди. Унинг ёнида турган Epica ва Cobalt автомобиллари қисман зарар кўрди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Жароҳат олганлар йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш