41553

Қашқадарёда 560 килограмм сифатсиз гўшт аниқланди

Ўзбекистон 11 июнь 13:25 452

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани «Умакай» ЙПХ стационар постида тўхтатилган машинада 4 бош йирик шохли мол гавдаси —тахминан 560 килограмм гўшт борлиги аниқланган ва экспертизага юборилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.

Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг 9 июндаги экспертиза хулосасига кўра молларнинг касал сўйилгани ва гўштнинг бактериологик ифлосланиш даражаси юқори экани аниқланган.

«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунга асосан 560 килограмм гўшт куйдириб юборилган.

 

Изоҳ билдириш