41547

800 доллар эвазига автосалондан Nexia 3 чиқариб беришни ваъда қилган бошқарма бошлиғи ушланди

Ўзбекистон 11 июнь 12:32 545

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган,Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.ларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш