41544

Уйни тортиб олмоқчи бўлган товламачилар қўлга олинди

Ўзбекистон 11 июнь 12:05 416

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 10 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил ноябрь ойидан шу кунгача бўлган вақт оралиғида Наққошлик кўчасида яшовчи Ш.Н. ва шу кўчада яшовчи Н.И.лар Новза-Қозиробод кўчасида яшовчи Б.Ш.га ва унинг оила аъзоларига зўрлик ишлатиш йўли билан тахдид қилиб, яшаётган уйини топширишини талаб қилиб келганликлари ва 2017 йил ноябрь ойида Н.И.нинг уйига Б.Ш.ни чақириб зўрлик ишлатган ҳолда ундан гўёки уйини сотганлиги ва эвазига 30 минг АҚШ доллари олганлиги тўғрисида ёзма тилхат олишганлиги агарда уйни бўшатиб бермаса шу тилхат асосида жиноий жавобгарликка тортиб юбориш билан қўрқитиб, уйни уларга топширишга мажбур қилганликларини кўрсатган. Кўрилган чоралар натижасида Ш.Н.ва Н.И.лар ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш