41528

4 112 163 сўм нореал қарз бартараф этилди

Ўзбекистон 11 июнь 10:59 517

Бухоро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ориф Бозоров хонадонига табиий газдан ҳисобланган нореал қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилди.

Туман жамияти ходимлари мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борди. Маълум бўлишича “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси Бухоро тумангаз филиали томонидан фуқаро О.Бозоровга нисбатан 4 112 163 сўм нореал қарздорлик ҳисобланган. Белгиланган қарздорлик ўз вақтида амалга оширилмагани учун тумангаз филиали истеъмолчини судга берган. Суд корхона фойдасига қарор чиқарган.

Фуқаро О.Бозоровнинг мурожаати бўйича туман жамияти судга эътироз хати киритди ва истеъмолчига юкланган қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланди.

Истеъмолчига юклатилган 4 112 163 сўм нореал қарздорлик ва 411 216 сўм давлат божи бекор қилинди.

Изоҳ билдириш