41499

Уйланишни ваъда қилиб қизни чув туширган сохта ДХХ ходими ушланди

Ўзбекистон 11 июнь 9:37 940

Бухоро ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими фирибгарлик жинояти содир этилгани ҳақида «Asr.Uz»га хабар беришича, Бухоро шаҳар ИИБга, Бухоро тумани, Хонабод МФЙ, Кўҳнамачит қишлоғида яшовчи И. М. ариза орқали мурожаат қилган.

У ўз аризасида Бухоро шаҳар А.Яссавий кўчаси, 7/1-уйда яшовчи, 1982 йилда туғилган Негматов Миршоҳид Исматуллаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан моддий манфаатдор бўлиш мақсадида М.И. билан телефон орқали танишиб, унга ўзини Давлат Хавфсизлик Хизматида ишлашини, исми “Отабек” эканлигини айган.

Унга уйланмоқчилигини, уйланишидан олдин Кўксарой кўчасидаги уйини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, қизнинг ишончига кириб, уйни уни номига расмийлаштириш учун пул керак бўлаётганлигини, ушбу харажатлар учун пул бериб туришини сўраб, алдаб, ундан 1600 АҚШ долларини олиб, унга уйланмасдан, унинг номига ҳеч қандай уйни расмийлаштириб бермасдан, ишончини суиистеъмол қилиб, ундан олган пулни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, пулларни қайтариб бермасдан, жабрланувчига моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Негматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш