41496

Ўқитувчи устидан пул сочган талабалар видеосига вазирлик ихоҳ берди

Ўзбекистон 11 июнь 9:27 1 137
Фото: «Nuz.uz»

Интернетда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг бирида талабаларнинг ўқитувчини масхара қилгани акс этган видео тарқалди.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Nuz.uz» сайти ушбу масала юзасидан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот хизмати ушбу видео тахминан ўн йиллик тарихга эга эганини айтган.

«Ҳа, «олтин ёшларимиз» иқтисодиёт университети ўқитувчисини мазах қилишга уриниб кўрган эдилар. Бироқ бу тахминан ўн йиллар олдин рўй берган. Ўшанда бу воқеа иштирокчиларининг барчаси қилмишига яраша жазо олган эди», — деди вазирлик матбуот котиби Марат Зокиров.

Изоҳ билдириш