41492

Татьяна Каримова хаёт. У яна омма олдида кўриниш берди

Ўзбекистон 11 июнь 9:23 388

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда оғир касалликдан сўнг вафот этгани ҳақида миш-миш тарқалган, кейинчалик бу хабар рад этилган эди. Татьяна Каримова хаёт, У яна омма олдида кўриниш берди. Бугун Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди, — деб ёзмоқда Ислом Каримов фондининг Фейсбукдаги саҳифаси.

Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.

Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов Фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш