41476

Мирзиёев: Ўзбекистон транспорт лойиҳалари тарафдори

Ўзбекистон 11 июнь 8:58 330

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.

“Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас.

Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак.

Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда “яшил йўлаклар” тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Ундан ташқари, Президент ўз нутқида, Ўзбекистон, транспорт ва логистика муносабатларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси, “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой, Мозори Шариф – Ҳирот” темир йўллари, “Марказий Осиё – Форс кўрфази”, “Шимол – Жануб” ва “Шарқ – Ғарб” трансминтақавий транспорт алоқалари лойиҳаларни ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди деб ёзади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

  • Президентимиз томонидан билдириб ўтилган таклифлар фақат яна фақат ШҲТга аъзо бўлган давлатларнинг иқтисодиёти яна бир поғона ривожланишига хизмат қилади. Айниқса Президентимизнинг транспорт алоқаларини янада мустахкамлаш ва ривожлантириш зарурлиги тўғрисидаги ташаббуслари бу юрт бошимизниг узоқни кўра билишларидан далолат беради.

Изоҳ билдириш