41473

Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби этиб сайланди

Ўзбекистон 11 июнь 8:49 267

ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши Владимир Норовни 2019 – 2021 йилларда ташкилот бош котиби лавозимига сайлади, деб хабар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда Норов тожикистонлик Рашид Алимов ўрнида фаолият юритади. Айни дамда Владимир Норов Норов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар Институти директори лавозимида ишлайди.

ШҲТнинг 18 саммити 9-10 июнь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтди. Саммитда Ҳиндистон ва Покистон илк бор тўлақонли аъзо сифатида иштирок этди.

Изоҳ билдириш