41423

Самарқандда диний экстремизм таъсирига тушган 226 киши қидирилмоқда

Ўзбекистон 7 июнь 23:41 503

Самарқанд вилоятида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган 241 нафар шахс қидирилаётган эди. Сўнгги 5 ой ичида уларнинг оила аъзолари билан ўтказилган тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида 15 нафари яшаш манзилларига қайтарилган. 13 нафари авф этилган. Бу ҳақида «Zarnews.uz» хабар берди.

Таъкидланишича, вилоятда диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаролар рўйхатдан чиқарилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 11 та диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят аниқланиб, 12 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган.

Изоҳ билдириш