41406

Ана холос. «Локомотив» футзалчилари 3 ойдан буён маош олишмаётган эмиш

Спорт 7 июнь 16:26 278

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тур доирасида «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасидаги Тошкент дербиси бўлиб ўтиши лозим эди. «Локомотив» футзал жамоаси «Ёшлик» залига ташриф буюрди, бироқ 3 ойдан буён маош олишмаётгани учун учрашувда иштирок этишдан бош тортишди ва иш ташлаш эълон қилишди.

Мазкур ўйинда «Локомотив»га техник мағлубият ёзилди. Маълумот учун, «Локомотив» бу мавсум 20та учрашув ўтказиб 7та ғалаба, 4та дуранг ва 9та мағлубият қайд этган. 25 очко жамғарган жамоа мусобақа жадвалида 12та клуб орасида 8-ўринда бормоқда.

Изоҳ билдириш