41388

Самарқанд вилоятида “Зил-53” ва “Volvo” автомашиналари тўқнашиб кетди

Ўзбекистон 7 июнь 15:14 529

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 6 июнь соат 05.00ларда Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Зил-53” русумли юк автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 1041-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда чап ён томонда ҳаракатланиб кетаётган А.В. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада автомашиналар техник шикастланган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш