41283

Мудофаа вазирлиги вакиллари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевникида бўлишди

Ўзбекистон 7 июнь 8:29 395

Ўзбек деган номни дунёга танитган ва “Ўзбек йўлбарси” дея эътироф этилган жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан ҳарбийлар бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қилишди

Ўзбекистонда махсус бўлинмалар ўртасида бокс бўйича ўтказилган «Мудофаа вазири кубоги» чемпионати доирасида Мудофаа вазирлиги жанговар тайёргарлик бош бошқармаси, вазирлик спорт клуби спортчи ва мусобақа иштирокчилари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони, фахрий боксчи Ўзбек деган номни дунёга танитган ва “Ўзбек йўлбарси” дея эътироф этилган жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан ҳарбийлар бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қилишди.

Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон ахборот агентлигига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати хабар қилди.

Бундан бир неча ой муқаддам оғир хасталикка учраган фахрий боксчи меҳмонларга тарихий ғалабаларини, ўтган асрнинг мураккаб шароитларда, айниқса, ўзбек спортчиларининг нуфузли мусобақаларда иштирок этиши, ўсишига қўйилган тўсқинликлар даврида бошидан ўтказган воқеаларни сўзлаб берди», — деди суҳбатдош.

Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан Руфат Рисқиевга моддий ёрдам кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди.

Изоҳ билдириш