41272

PayPal яқин бир ой ичида Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин

Ўзбекистон 6 июнь 16:19 705

UzCard раҳбари Аҳрор Маҳмудовнинг маълум қилишича , компания Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни жуда истаётган экан. Qiwi, «Яндекс.Деньги» ва Webmoney эса аллақачон UzCard билан келишувларни имзолаб бўлган, деб хабар берди «Spot».

«Ишонч билан айтишим мумкинки, яқин бир ой ичида биз тўрттала сервисдаги кармонларни сўм билан тўлдириш имконини берувчи хизматларни ишга туширамиз», дейди ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов.

Маълумотларга кўра, PayPal, Qiwi, «Яндекс.Деньги», Webmoney’даги онлайн-кармонларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон «PayPal»га уланмаган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.

 

Изоҳ билдириш