41250

Уругвай — Ўзбекистон ўйини трансляцияси масаласи ҳал этилди

Спорт 6 июнь 14:01 678

Уругвай — Ўзбекистон ўйини трансляцияси масаласи ҳал этилди. Бизнинг вақт билан 8 июнь куни тонгги 04:00 да старт оладиган Уругвай ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви “Спорт” телеканалида жонли намойиш этилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу борада иш олиб борди ҳамда масаланинг техник томонларини ҳал қилди. Насиб бўлса, эфирга узатиш вақтида муаммолар кузатилмайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонга қарши учрашув уругвайликлар учун ЖЧ—2018 олдидан ўз майдонларидаги сўнгги, яъни, мухлислар, билан хайрлашув учрашув бўлади. Шундан келиб чиқиб, мезбонлар мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўрган.

Ўз навбатида Ўзбекистон учун ҳам тарихий саналган мазкур учрашувни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш