41246

300 АҚШ доллар пора олаётган шифокор қўлга тушди (видео)

Ўзбекистон 6 июнь 15:10 1 182

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳудудларда содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, орамизда учрайдиган айрим шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, айниқса, бировни алдаш, ишонтириш орқали ишонувчан фуқароларимизнинг турли миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмларни қўлга киритаётган фирибгар шахсларнинг қўштирноқ ичидаги фаолиятига барҳам беришга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, уй шароитида туғилган бола учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган врач-гинеколог қўлга олинди.

Изоҳ билдириш