41226

Мошиналарни ойнасини қорайтиришга рухсат берилдими? Вазирлик аниқлик киритди

Ўзбекистон 6 июнь 10:51 2 914

Мошиналарни ойнасини қорайтиришга (тонировка) рухсат берилдими. Интернетда шунақа гап юрибди, аниқлик киритсангиз. Ушбу масалага Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали мутахассислари қуйидагича жавоб беришди.

Йўқ бунга рухсат берилгани йўқ.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплади.

Эндиликда, тартибга асосан мазкур мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши ва 60 кун ичида тегишли қарор қабул қилиниши лозим.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда мазкур масала ўрганиб чиқилмоқда.

Демак ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинмагунга қадар автотранспорт воситаси ойнасини қорайтириш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ, барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак.

Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг орқа ойнасида ҳар икки томонда орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.

Изоҳ билдириш