4116

Мирзиёев Эрдўғонга масъулиятли фаолиятида зафарлар тилади

Ўзбекистон 19 апрель 10:47 272

2017-йилнинг 18-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанни 16-апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

«Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлади ва қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Мирзиёев Туркия президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

Изоҳ билдириш