41139

420 тонна кўмирни ўзлаштирган фирибгар қидирилмоқда

Ўзбекистон 5 июнь 14:18 456

Фарғоналик шахс 420 тонна кўмирнинг пулини ўзлаштириб юборганлиги учун қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойида Фарғона вилоятида яшовчи Й.Э. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Э.нинг 420 тонна кўмир маҳсулотини 303 млн 400 минг сўмга баҳолаб, олган ҳамда кўмирни сотиб юбориб пулларни бермасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Й.Э.ни ушлаш чоралари кўрилганлиги хабар қилинмоқда.

Изоҳ билдириш