4108

Шавкат Мирзиёев Патриарх Кириллни Пасха байрами билан табриклади

Ўзбекистон 19 апрель 10:08 268

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пасха байрами муносабати билан Москва ва бутун Рус Патриархи Кириллга мактуб йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистонда «кўп миллатли маданий меросни қайта тиклаш ва эҳтиётлик билан асраш бўйича, шунингдек, динлараро бағрикенглик ва дўстона муҳитни мустаҳкамлаш борасида кенг миқёсли тадбирлар фаол амалга оширилаётгани»ни қайд этди.

Шавкат Мирзиёев «бу йил 145 йиллигини нишонлаётган Тошкентдаги епархия мамлакатимизда тинчлик ва ривожланишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қиладиган маънавий қадриятлар кенгайишига бундан кейин ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиши»га ишонч билдирди.

Изоҳ билдириш