41078

2018/2019 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Квоталар кўпайди.

Ўзбекистон 5 июнь 9:11 2 093

2018 йил 4 июнь кунги Президент қарори билан  ОТМларга талабаларни қабул қилиш квотаси тасдиқланди, унга кўра 2018/2019 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 69 минг 460 нафар талаба қабул қилинади.

Шуларнинг 17.669 нафари давлат грантида ва 51.791 нафари тўлов-контракт бўйича қабул қилинади.

Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 1 минг 714 тага кўпайган.

Шунингдек, магистратурага 5 минг 940 нафар (бюджет – 1556, контракт – 4384) қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимга эса квоталар сони салкам икки баравар кўтарилиб, 11.765 нафар (бюджет – 15, контракт – 11.750) талаба қабул қилинади.

Изоҳ билдириш