41071

Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Путин билан учрашади

Ўзбекистон 5 июнь 8:40 657

Россия президенти Владимир Путин 9 июнь куни ШҲТ саммити майдонида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки ёқлама учрашув ўтказади.

Путин шунингдек, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Тожикистон ва Покистон етакчилари билан ҳам учрашади, деб хабар қилди душанба куни Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

«Ўзбекистон президенти (Шавкат) Мирзиёев, Тожикистон президенти (Эмомали) Раҳмон, Эрон президенти Руҳоний, Покистон президенти (Мамнун) Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз», — деган Ушаков журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Айни вақтда ШҲТга аъзо мамлакатлар: Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон.

Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия кузатувчи-давлатлар мақомига эга.

Изоҳ билдириш