41066

Тошкент вилоятида аёл ўз эрини ваҳшийларча ўлдириб, сўнгра уни қидирувга берди

Ўзбекистон 5 июнь 8:38 1 200

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган эркакнинг жасади ўз уйидан топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида  яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Аёл ўз аризасида 2017 йил 16 сентябрь куни турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида «бедарак йўқолган» эркакнинг жасади ўз уйидан топилган.

Маълум бўлишича, марҳумнинг уйида ёлланиб ишлаган, муқаддам судланган Б.С. уй бекаси билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 17 сентябрь куни Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида унинг бошига болға билан уриб ўлдиришган. Сўнгра иккаласи биргаликда жасадни ҳовлига кўмиб юборганликлари аниқланган.

Жиноят иштирокчилари ушланган.

 

Изоҳ билдириш