41044

Анвар қорининг вафоти ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Ўзбекистон 4 июнь 17:31 740

Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Анвар қори Турсуновнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қиладики, айни дамда устоз Анвар қори Турсунов ҳаётлар.

Маълумки, устозимиз бундан бир неча кун олдин инсулт касали билан шифохонага ётқизилган эдилар. Ҳозирда шифохонада муолажа олишда давом этмоқдалар.

Азиз юртдошларимизга тарқатилаётган хабарларга текширмасдан ишониб кетавермасликларини илтимос қиламиз. Устозимизга бу муборак кунларда Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб қоламиз. Дуоларингиздан умидвормиз.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Изоҳ билдириш