40972

Тошкент вилоятида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар кўп

Ўзбекистон 4 июнь 9:51 1 105

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2 июнь куни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи, А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини “Оҳангарон-Бўка-Гулистон” йўлининг 71-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб йўлнинг чап томонига бурилаётган Бўка туманида яшовчи, Ш.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасининг чап ён томонига урилиб кетиши натижасида тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинасининг бир нафар  йўловчиси, жароҳат олиб воқеа жойида ва уч нафар йўловчиси эса касалхонага келтирилганларида вафот этганлар. Шунингдек “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси, Ш.С. ва унинг тўрт нафар қолган йўловчилари,  жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда мудҳиш ЙТҲ юз бергани, 4 киши ҳалок бўлиб, яна 6 киши жароҳат олгани хабар қилинганди. 

Изоҳ билдириш