40852

Фарғонада автотураргоҳ ва автобус ёниб кетди

Ўзбекистон 1 июнь 16:10 283

31 май куни Фарғона шаҳрининг Гулистон кўчасида автотураргоҳда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг том қисми ва “Исузу” русумли автобус ёниб зарар кўрган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш