40845

Эндиликда судланмаганлик (судланганлик) тўғрисидаги маълумотномани олиш учун учун янги ташкилотга мурожаат этилади

Ўзбекистон 1 июнь 15:13 759
Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278 сонли Фармони ва “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662 сонли қарорига мувофиқ:

1. 2018 йил 1 июнь кунидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар судланмаганлик (судланганлик) тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари кўрсатиш марказларига мурожаат қилишлари лозим (манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси 4а уй); мўлжал Минор метро бекати. тел. 235-52-52, 234-71-99, 234-10-29.

2. Вилоятлар ҳудудида жойлашган шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар юқоридаги маълумотномани олиш учун, яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигига қараб, вилоят марказидаги Адлия бошқармалари қошидаги Давлат хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишлари лозим. Бу ҳақида ИИВ расмий сайти хабар берди.

Шу билан бирга, фуқаролар маълумотномани олиш учун электрон равишда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали”га, анкетани тўлдириш йўли билан my2.gov.uz электрон манзилга мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳ билдириш