40776

Умид Аҳмаджонов «Насаф» ҳақидаги муҳим хабарни Президентга етказмоқчи

Спорт 1 июнь 11:08 611

Хабарингиз бор, шу кунларда Қаршининг «Насаф» жамоаси атрофида турли хавотирли ахборотлар оқими тинмаяпти. Ачинарлиси шуки, буларнинг барчаси асослидир.

Барчага маълумки, «Насаф» ўзбек футболининг байроқдор жамоаларидан бири саналади ва бу жамоанинг кейинги тақдири бутун мамлакат учун қизиқ. Шу боисдан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов клубни бу аҳволдан тез орада чиқиб кетишига ёрдам қўлини чўзмоқчи.

Voha.uz`га маълум бўлишича Умид Маҳаммаджанович «Насаф» клуби раҳбариятидан молиявий аҳвол ҳамда ҳомий билан ўртасидаги келишув бўйича бюджет ажратилмагани ҳақида расмий баёнот олган ва бу ҳатни мамлакат раҳбари – Шавкат Миромонович Мирзиёевга етказиш истагини билдирган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Умид Аҳмаджонов юртбошимиз топшириғига биноан ўзбек футболини ривожлантириш ва савиясини ошириш мақсадида эрта-ю кеч тиним билмай изланмоқда, шу боиз, мана шундай ҳаракатлар ва ўсиш босқичидаги ўзбек футболи «Насаф»дек гигантини йўқотишини истамаётгани турган гап!

Шунингдек Умид Маҳаммаджонович «Нефтчи» ҳамда «Бунёдкор» клубларидан ҳам шу мазмундаги баёнотларни олган.

Изоҳ билдириш