40765

Сардор Раҳимхон, Асилбек Негматов ва яна икки хонанданинг лицензияси тўхтатилди

Ўзбекистон 1 июнь 10:53 609

«Ўзбекконцерт» Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, санъаткорлар Феруза Жуманиёзова, Асилбек Негматов ва Тоҳир Усмоновнинг лицензиясини тўхтатди. KUN.UZ мухбири 31 май куни бўлиб ўтган «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусидаги йиғилишида берилган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Тадбир жараёнида маълум бўлишича, «Ўзбекконцерт» томонидан таклиф қилинган 85 нафар хонандадан  бир нечаси келмаган. «Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, санъаткорлар Феруза Жуманиёзова, Асилбек Негматов ва Тоҳир Усмоновларнинг тадбирга келмаганини ҳурматсизлик дея баҳолаб, уларни лицензиядан маҳрум қилиш тўғрисидаги буйруқни тайёрлашни топширди ва йиғилиш сўнггида уни ўқиб эшиттирди.

 

Изоҳ билдириш