40740

У. Салимов: «Ўзбекистонда нафақат GM, балки бошқа автоишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилсин»

Ўзбекистон 1 июнь 10:16 311

«Ўзавтосаноат» АЖнинг анжуманлар залида компания бошқарув раиси У. Салимов, бошқарув раиси ўринбосарлари А. Мусаев, Р Юсупов, тизимдаги бошқармаларнинг  масъул ходимлари ва йирик корхоналар  раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Матбуот анжумани компания тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, ишга туширилиши режалаштирилган янги корхоналар, хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик, «GM Uzbekistan» автомобиль заводида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлаш мавзусига бағишланди.

Тадбирда  «Ўзавтосаноат»  АЖ тизимидаги бошқармаларнинг масъул ҳодимлари  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маърузалар қилишди.«Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда автомобилларни сотиш тизими ўзгартирилади ва автомобиллар  мижозларга  сотиб олиш кунида олишга имкон берилади.

Автосаноатни монополизациядан чиқариш вазифаси давлат раҳбари томонидан юклатилган. «Ўзбекистонда нафақат GM, балки бошқа автоишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилсин», — дея таъкидлади «Ўзавтосаноат» раҳбари.

Изоҳ билдириш