40717

Ирода Қўчқорова ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 1 июнь 9:24 479
Фото: «Дарё»

Ирода Қўчқорова Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

У 1967 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институтини (ҳозирги Наманган давлат университети) тамомлаган. Иш фаолиятини Поп туманидаги 23-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган.

Кейинчалик вилоят ва Мингбулоқ туман ёшлар қўмитаси, Халқ демократик партияси туман кенгаши, туман ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

У 2007 йилдан бери Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Изоҳ билдириш