40677

«Ливерпуль» мухлислари туфайли қаттиқ жазоланиши мумкин

Спорт 31 май 15:06 183

УЕФА бугун «Ливерпуль» клуби борасида қарор қабул қилади.
Ўтган мавсум ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин (3:0) клуб мухлислари рақиб жамоа автобусига ҳужум қилганди.

Шиша идишлар ва пиротехника отиш натижасида автобус эшиги ва ойнаси синганди, аммо «Сити»дан ҳеч ким жароаҳт олмаганди. Мерсисайд полиция ҳамон суриштирув ишларини олиб бормоқда, аммо ҳозирга қадар ҳеч кимни қўлга олмади.

УЕФА вазиятни кўриб чиқиб «Ливерпуль»га жарима солиши ва огоҳлантириши мумкин. Энг ёмон ҳолатда «қизиллар» ЕЧЛ-2018/19 доирасидаги илк уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши мумкин.

Изоҳ билдириш