40586

“Обод қишлоқ” дастури бўйича 2018 йилда нималар амалга оширилади?

Ўзбекистон 30 май 17:22 395

Президентнинг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилмоқда.

Унга кўра, 2018 йилда қуйидагилар амалга оширилиши режалаштирилган:

– 127 143 та уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш;

– 1.535 км ичимлик суви қувурлари тизимини таъмирлаш ва янгилаш;

– 17 072 дона тозалов иншоотлари (оқова сув хандақлари) ўрнатиш;

– 44 868 дона газ балони етказиб бериш, 263 км тармоқ газ қувурларини улаш;

– 2 083 км автомобиль йўлларини таъмирлаш;

– 736 дона ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва таъмирлаш;

– 2 756 дона бозор инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш;

– 571 дона автобуслар харид қилиш ва 252 дона бекатларни ташкил этиш.

Изоҳ билдириш