40576

Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон 30 май 17:05 274

2018-йилнинг 30-май куни Россияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва шаҳрида “Примаков ўқувлари” халқаро форум ишида иштирок этиш доирасида Россия Федератсияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари жаҳонда эътироф этилган илмий-экпертлик майдонидан бири ва йирик олим-шарқшунос, Россиянинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири хотирасига бағишланган форумнинг муваффақиятли ўтказилиши билан С.Лавровни табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Аввало, Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви кун тартиби юзасидан таклифлар кўриб чиқилди. Бу ҳақида ТИВ маълум қилди.

Музокараларда Россия Президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳ билдириш