40564

Олим Батирович Исаев янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон 30 май 15:59 1 624

Олим Батирович Исаев Ҳукумат қарори билан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ 2016 йил 24 октябрдаги Президент қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб бориш ҳисобланади.

Изоҳ билдириш