40514

Ҳарбий учувчиларига янги имтиёз белгиланди

Ўзбекистон 30 май 11:33 364
Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили Мудофаа вазирлигининг ўн нафар энг илғор авиация мутахассисига Тошкент шаҳридан уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Asr.uz»га маълум қилди.

Ҳужжатда белгиланганидек, шарафли касбнинг фидойилари бўлган ҳарбий учувчиларга уй-жойлар Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.

«Мазкур имтиёз Ўзбекистон ҳаво сарҳадлари қалқонларининг ватанга садоқати, жанговар салоҳияти ва профессионал тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

 

Изоҳ билдириш