40468

Қидирувда бўлган 3 нафар ҳамюртимиз хорижда қўлга олинди

Ўзбекистон 30 май 9:03 566

Бухорода диний экстремизм йўналишида жиноят содир этиб, 2017 йилнинг ноябр ойидан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Вилоят ҳудудида турли жиноятлар содир этиб тергов ва суд органларидан яшириниб юрган, қидирувда бўлган шахсларни ушлаш, уларга нисбатан қонунларимизда белгиланган жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида ходимларимиз томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қидирувда юрган шахсларнинг қўлга олинишига эришилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён  қидирувда бўлган, Отбозор МФЙ, Рухшобод аҳоли пунктида яшовчи, 1980 йилда туғилган Саъдиев Умид Рустамович тезкор қидирув тадбирлари натижасида Туркия давлати, Истамбул шаҳрида эканлиги аниқланиб, ундан ўз айбига иқрорлик аризаси олиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган бўлса,

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2442-моддаси 1-қисмида (диний экстремизм йўналишида) кўрсатилган жиноятни содир этиб, 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда юрган, 1987 йилда туғилган, Бухоро шаҳар Фатҳобод кўчаси     13-уй 8-хонадонда яшовчи Тўқсанов Санъат Насимовичга нисбатан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, С.Тўқсанов Россия Федерациясининг Москва шаҳридан депорт қилдирилиб, Домадедова – Тошкент йўналиши бўйича қатновчи авиарейс орқали олиб келинди ва ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси тергов бўлимига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон тумани, А.Ғиждувоний кўчаси рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган Қиличев Шерзод Раҳматуллоевич Москва шаҳрида эканлиги аниқланиб, қўлга олинди ҳамда Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб,  3-сонли ТҲ га жойлаштирилди

Албатта, содир этилган ҳар қандай ножўя қилмишлар учун жавобгарлик, жиноят учун жазо муқаррар, ушбу тоифадаги, яъни, жавобгарликдан қочиб, яшириниб юришга уринган кимсаларнинг барчасини ушлаш чоралари кўрилган ва бу борадаги тезкор-қидирув ишлари кенг қамровда олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш