40463

Олмаотада 22 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон 30 май 8:40 438
Фото: ТАСС Антон Новодережкин

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 13 нафар Ўзбекистон ва 9 нафар Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олмаота Ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар берди.

“Аввалроқ Қозоғистон миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган бу фуқароларга нисбатан суд уларнинг мамлакатни ўз ихтиёрлари билан тарк этишлари лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Аммо улар бу талабни бажаришмаган. Шаҳарда ўтказилган “Нолегал” тезкор-профилактика тадбири давомида улар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят қонунчилигига асосан иш кўрилади”, – деди Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Айдин Бельгибаев.

Унинг айтишича, тадбирлар давомида 1100дан ортиқ хорижлик фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган, суд қарорларига асосан 229 хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

Изоҳ билдириш