40313

Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида ХХР раиси Си Цзинпинь билан учрашади

Ўзбекистон 29 май 17:02 664

Пойтахтимизда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан шу йилнинг 9-10 июнь кунлари Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити тақдимотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақида Asr.Uz мухбири хабар берди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь чин ўлкасининг Циндао шаҳри бу йил ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг XVIII мажлисига мезбонлик қилиши ҳақида маълум қилди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳам таъкидланди.

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ўртасидаги икки томонлама музокаралар тор ва кенг доирада ўтказилиши кутилмоқда.

Тадбир Циндао декларациясининг қабул қилиниши ва турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи 20 га яқин муҳим ҳужжат билан якунланади.

Изоҳ билдириш